"Зомин" футболчиси Абдумутал Турсунқулов: "Қаердадир омад, қаердадир куч етишмади"

Narzulla Saydullayev
19 сен 2020
Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Зомин" - "Хоразм" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар ярим ҳимоячиси Абдумутал Турсунқулов ўз фикрларини билдирди.




"Қийин ўйин бўлди. "Хоразм" ҳам бизга ўхшаган жамоа эди. Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик аммо ирода етишмади ва учрашув сўнггида гол ўтказиб юбордик. Қаердадир омад, қаердадир куч етишмади.

Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин ҳимояни ўйлаганимиз рост, бу исталган жамоада бўлади. Бундан ташқари "Хоразм" пала-партишликдан кейин гол уриб ҳисобни тенглаштирди", - дейди Турсунқулов.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia