Жозе Моуриньо: «Тоттенхэм»ни ютсак, минимал мақсадимизга эришамиз»

Aziz Tukhtamuradov
7 мар 2014
«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионати 29-тур доирасида «Тоттенҳэм»га қарши бўлиб ўтиши кутилаётган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Азарда ҳаммаси жойида, хеч қандай муаммолари йўқ. Эшли Коул эса машғулотлар вақтида жароҳат олди. Энди у ўйинни ўтказиб юборади.

Биз ютишга ҳаракат қиламиз. Ва албатта рақибимиз хам. Биз ўзимиз учун камида тўртинни ўринни нақд қилиб қўйишимиз керак. Ушбу йўлда бизнинг асосий рақибимиз «Тоттенҳэм»дир.

«Тоттенҳэм» Виллаш-Боаш бошчилигида ажойиб ўйин кўрсатган. Ва ҳозир Шервуд бошчилигида хам худди шундай темпда давом этмоқда. Шунга қарамасдан, биз ғалаба қозонишимиз зарур. Қайси стадион ва рақиб кимлигининг аҳамияти йўқ», - деб айтиб ўтди Моуриньо.


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: sports.ru