Жеррард: “Англия терма жамоасида ҳеч қандай баҳоналар бўлмаслиги керак”

Narzulla Saydullayev
14 июн 2014
Англия терма жамоаси ва “Ливерпул” клуби сардори Стивен Жерард жаҳон чемпионатида “шерлар”да баҳона бўлмаслиги керак деб ҳисоблайди.
“Ўзимини нимага қодирлигимизни кўрсатиш вақти келди. Узоқ учишлар ва оғир машғулотлар ортда қолди. Англия терма жамоасида ҳеч қандай баҳоналар бўлмаслиги керак. Ҳаракат қилиш вақти келди.

Ҳуштак чалингандан кейин тақдиримиз қўлимизда бўлади. Бизда яхши жамоа бор ва турнир давомида ўз кучимизга ишонишимиз керак” – дейди Жеррард ФИФА расмий сайтига.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.com