

Бугун "Зенит" ва "Локомотив" клублари Россия Суперкубоги учун майдонга чиқишди. Учрашувда йирик ҳисобда Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ғалаба қозонди. 25-дақиқада Далер Кузяев ҳисобни очди. 57 ва 83-дақиқаларда эса Сардор Азмун ва Александр Ерохинлар биттадан гол киритиб, "Зенит"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлашди. Шу тариқа, "Зенит" клуби Суперкубокни қўлга киритиб, янги мавсумни соврин ютиш билан бошлади.
"Зенит" 3:0 "Локомотив"
Голлар: Далер Кузяев, Сардор Азмун, Александр Ерохин







