Замбия терма жамоаси устози мухлисларни икки карра ҳайрон қолдирди (видео)

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2017
Замбия ҳамда Камерун терма жамоалари ўртасидаги учрашувда (2:2) замбияликлар устози Жорж Луандамина ажойиб воқеа иштирокчисига айланди.

17-дақиқада тўп техник зона томон думалаб, майдонни тарк этди. Мутахассис эса мухлисларга ўз маҳоратини кўрсатишга қарор қилди, бироқ тўп билан ҳаракатлар бажараётган мураббий йиқилиб тушди ва ишқибозларнинг кулгисига сабаб бўлди.

Замбияликлар устози ўзини йўқотиб қўймади ва содир бўлган воқеадан сўнг кулиб қўйди ва футболчиларига ҳужумга ўтиш кераклигини айтди.

TAS-IX


Кўчириб олиш (скачать)


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com