"Ювентус"нинг мағлубиятидаги асосий айбдор: "Бундай пенальтилар - футбол учун бемаъниликдир"

Mirjalol Normatov
12 апр 2018, 11:31
"Ювентус" ҳимоячиси Меҳди Бенатия ЕЧЛ 1/4 финали доирасида "Реал"га қарши ўтказилган учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзимиз хоҳлагандек яхши ўйнаб, мақсадга ета олмаганимиздан, Буффоннинг ҳолати учун, умуман барчасидан хафаман. Мен шундай жамоанинг бир қисми ва бугунги ўйинимдан фахрланаман.

Пенальти? Мен тўп учун ҳаракат қилдим, Васкес эса йиқилишни истади. Бундай пенальтилар - футбол учун бемаъниликдир. Биз вазиятнинг қурбони бўлдик", - деди Бенатия.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com