"Ювентус" ярим ҳимоячисини ноябрдаги ўйинларда Италия термасига ёрдам беролмайди

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2023, 13:19
"Скуадра Адзурра"ни ҳал қилувчи жанглар кутмоқда.

Мануэль Локателли Италия терма жамоаси билан текширув вақтида қовурға суяги синиши ташхиси қўйилди, деб хабар бермоқда "Calciomercato". 

"Ювентус" хавбеки 11 ноябрь куни бўлиб ўтган "Кальяри" билан ўйинда жароҳат олганди. У Евро-2024 саралашининг муҳим ўйинларини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Италия термасининг гуруҳдаги ишлари яхши эмас, Англия терма жамоаси аллақачон биринчи ўринни қўлга киритган. "Скуадра Адзурра" Шимолий Македония (17 ноябрь) ва Украина (20 ноябрь) билан ўйин ўтказади. Италияликлар украиналиклардан 3 очко ортда қолмоқда, аммо уларда 1 та захира ўйини бор.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Calciomercato