

Жамоалар Филадельфиядаги (Пенсильвания, АҚШ) "Линкольн Файненшейл Филд" стадионида ўйнашди. Унда "Ювентус" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 6-дақиқасида "Видад" ҳимоячиси Абдулмунаим Бутуй ўз дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. 16-дақиқада ярим ҳимоячи Кенан Йилдиз Андреа Камбьязонинг узатмасидан сўнг туринликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Учрашувнинг 25-дақиқасида Тембинкоси Лорч марокашликлар учун ҳисобни қисқартирди. 69-дақиқада Йилдиз дублни расмийлаштирди. 90+4-дақиқада Душан Влахович пенальтини аниқ амалга ошириб, ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди - 4:1.
22 июн 2025, 21:00
Juventus — Wydad Casablanca

4 – 1
Тугади






