

“Удинезе”га қарши Италия чемпионатининг 27-тур ўйинида туринликлар ҳимоячиси Андреа Бардзальи жароҳат олди. Ўйиннинг 25-дақиқасида унинг ўрнига эндигига жароҳатдан тузалган Леонардо Бонуччи майдонга тушди. Бардзальининг жароҳати ҳақида клуб тез орада расмий маълумот тақдим этади.



