"Ювентус" "Сассуоло" тўпурари билан шартнома шартларини келишиб олди

Sherzod Nurmatov
17 авг 2023
Гап клубларда қолди.

"Ювентус" "Сассуоло" вингери Доменико Берарди билан келишувга эришди. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда.

Томонлар 4 йиллик шартнома тузишга келишиб олдилар. Агар трансфер амалга ошса, футболчи бонусларни ҳисобга олмаганда йилига 3 миллион евро олади.

"Бьянконери" футболчи учун 20 миллион евро ва яна 4 миллион бонус таклиф қилади. Туринликлар ёш футболчилардан бирини ҳам шартномага қўшишга тайёр.

Берарди ўтган мавсум "Сассуоло"нинг энг яхши тўпурари ва ассистенти бўлганди. 29 ёшли италиялик футболчи сўнгги мавсумда 27 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: La Gazetta dello Sport