«Ювентус», «Интер» ва «Милан» 21 йил ичида илк бор бир турда мағлуб бўлишди

Narzulla Saydullayev
29 сен 2015, 07:48
Италия А сериясининг 6-турида «Ювентус», «Интер» ва «Милан» мағлуб бўлди.

Туринликлар сафарда «Наполи»га (1:2), «нерадзурри» ўз майдонида «Фиорентина»га ютқазди (1:4), «россонерлар» эса сафарда «Женоа»га имкониятни бой бериб қўйишди (0:1).

Сўнгги бор «Ювентус», «Интер» ва «Милан» 21 йил олдин бир турда мағлуб бўлганди, деб хабар бермоқда beIN Sports журналисти Танкреди Палмери.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru