"Ювентус" дарвозасига пенальти белгилаган ҳакам энди қўриқчи билан юради

Aslanov Jasurbek
17 апр 2018
Британия полицияси ҳакам Майкл Оливерга қўриқчи тайинлади.

"Реал" ва "Ювентус" ўртасидаги Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинидан (1:3, умумий ҳисоб 4:3) сўнг, ушбу баҳсда ишлаган инглиз ҳаками ва унинг хотини ҳақорат ва таҳдидларга учради.

Эслатиб ўтамиз, бу баҳсда Оливер қўшиб берилган вақтда туринликлар дарвозасига пенальти белгилади ва "Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффонни четлатди.

Олдинроқ, УЕФА Оливерга таҳдид қилган одамлар бўйича чора кўришни талаб қилган эди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: AFP