

“Ҳар икки жамоа ярим финалда ўйнашга муносиб бўлди. “Барселона”га қарши биринчи ўйиндан сўнг “Рома” натижани ўзига оғдира олди, аммо менга буни уларнинг қандай амалга оширгани ёқди. Улар охирги 7-8 ўйинда турли таркибда ўтказди, аммо барибир ажойиб ғалабага эришишди. Уларда ротатсия учун вариантлар кўп. Ярим финал — “Рома” учун катта натижа, худди биз каби. Бу қадар узоққа боришга кўникмаганмиз, бу ҳатто яхши. Майдонда ажойиб ўйинга гувоҳ бўласиз”, — дейди Клопп.
“Ливерпуль” — “Рома” учрашуви бугун, 24-апрел куни бўлиб ўтади. Ўйин 23:45 да бошланади.



