

"Япония кучли жамоа. Уларда ҳам биздаги сингари иқтидорли ва дунё миқёсидаги футболчилар бор. Соғлом рақобат орқали икки терма жамоа бир-бирига ёрдам беради. Осиё кубогида Япония билан учрашишни истайман. Имкони бўлса, финалда тўқнаш келишимизга умид қиламан", — деди германиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея гуруҳ босқичида Малайзия, Иордания ва Баҳрайн билан кураш олиб боради.



