Ёшларимиз Хитой U-20 термасига қарши баҳс олиб боради

Khoja
2 фев 2025
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогига тайёргарликни сўнгги босқичини Хитой мамлакатида давом эттирмоқда.

Бугун Фарҳод Нишонов шогирдлари Хитой U-20 термасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00 да «Lihu» майдонида старт олади.

Эслатиб ўтамиз, 12 февралдан 1 мартгача Хитой мезбонлик қиладиган мусобақада ёшларимиз гуруҳ босқичида Индонезия, Яман ва Эронга қарши баҳс олиб боради.


KhojaMuallif
Manba: Uzbekistan FA