Яя Туре терма жамоага қайтди

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Яя Туре Кот-д′Ивуар терма жамоасига қайтди.

“Яя миллий термасига ёрдам бермоқчи. У терма жамоа сафида яна бир соврин ютмоқчи”, дея таъкидлади футболчининг агенти Дмитрий Селюк.

Туре Кот-д′Ивуар терма жамоаси сафида бир марта Африка Миллатлар кубогини қўлга киритган. Кот-д′Ивуар термаси ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олмаган.


Манба: Дмитрий Селюк Твиттери