

"Қишда мен учун МЮга "Барселона"дан Френки де Йонгни олиб келиш энг асосий мақсад бўлган бўларди. "Юнайтед" доимо ўйини яхшиланиб борадиган футболчилар излайди, жамоани Эрик тен Хаг бошқараётганда уни сотиб олишга ҳаракат бўлганди.
"Аякс"да бўлганида, Френки билан кўп ишлаганман. У ҳақиқатдан ҳам "Юнайтед"ни яхшироқ футбол намойиш қилиши учун ёрдам бера олади. Френки ишонч билан тўпни ўзида ушлаб тура олади, ортга ва олдинга тез югура олади. Ҳар доим тўғри паслар беради, "Юнайтед" ҳозир айнан шундай футболчи излаши керак", - деди Стам.



