

Испания терма жамоаси финалда Францияни 5:3 ҳисобида мағлуб этди ва Олимпиада чемпионига айланди. Ўйинда "Барселона" вакили Фермин Лопес дубль қайд этди.
"Ҳаааааа, братишка, сен бунга лойиқсан", – деб ёзди "Барселона" клуби ва Испания терма жамоаси вингери инстаграмдаги сторисда.
Эслатиб ўтамиз, Ямаль ва Фермин биргаликда Германияда ўтган Европа чемпионатида чемпион бўлишган эди.




