Хушхабар! "Аякс" футболчиси Нури комадан чиқди

Aslanov Jasurbek
21 авг 2018, 18:10
"Аякс"нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Абдулҳақ Нурининг акаси Абурраҳим Нурининг сўзларига кўра, 2017 йил футбол учрашуви пайтида юрак ҳуружини бошидан ўтказган укаси комадан чиқди.

"Унга ҳали яна бир неча ой керак. Бу жисмонан жуда қийин. Укам вақтининг катта қисмини ётиб ўтказмоқда ва ўзи ҳаракатлана олмайди. У фақат бошини қимиртала олади. Баъзида Абдулҳақни ногиронлар аравачасига ўтирғизамиз, авваллари бу қийин эди.

Ҳозир унинг иммунитети паст. Бу мияси шикастланган инсон учун нормал ҳолат. Аввалига у билан мулоқот қила олмасдик, чунки Абдулҳақнинг кўзлари ёпиқ бўларди. Аммо ҳозир оғзини очади ва қошларини қимирлата олади" - дейди футболчининг акаси.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: NOS.nl