

Ҳам марказий, ҳам чап қанот ҳимоясида бир текис ўйнай оладиган Хуршид Мухторов тўрт йиллик танаффусдан сўнг яна «темирйўлчилар» сафига қайтди.
Хуршид Мухторов катта футболдаги фаолиятини 2015 йил «Қўқон-1912» сафида бошлаб, кейинчалик «Сўғдиёна»га йўл олган. У 2016 йил бир давра «Локо» шарафини ҳимоя қилиб, сўнгра АГМКга ўтиб кетганди.
Ушбу футболчи 2017-2018 йилларни ҳам АГМК таркибида ўтказиб, 2019 йил «Насаф» ҳамда 2020 йил «Навбаҳор»да фаолият юритди.



