Хуршид Ғиёсов: "Нефтчи"га мослашиш ўйлаганимдан ҳам осонроқ кечди"

Iskandarov Abdulaziz
23 янв 2026, 08:05
"Нефтчи" жамоаси ҳозирда Анталияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Жамоага қишки трансферлар даврида келиб қўшилган Хуршид Ғиёсов йиғин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

"Машғулотлар ҳар куни икки маҳалдан ўтмоқда. Осон, дея олмаймиз, чунки бу йиғин. Мураббий истаган нарсани бажариб беришга ҳаракат қиляпмиз, албатта, бунга вақт ҳам керак. Чемпионатга тайёр ҳолда борамиз, деб ўйлайман.

Жамоага мослашиш жараёни мен ўйлагандан ҳам осонроқ кечди. Ички муҳит ажойиб. "Нефтчи"да ҳамма ўзимга таниш, қийинчилик бўлгани йўқ.

"Нефтчи" — чемпион жамоа. Янги мавсумда бизга осон бўлмайди. Рақиблар бизга қарши бошқача тайёргарлик кўришади. Шунга яраша биз ҳам ҳозирлик кўриб, чемпионликни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Тўғри, назорат ўйинлари бор, машғулотлар икки маҳалдан ўтмоқда. Машғулотларда қийин, лекин чемпионатда осон бўлади", — дейди Хуршид Ғиёсов.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати