Хуммельс ва Горецка "Бавария" - "Байер" учрашувида иштирок этмайди

Aslanov Jasurbek
15 сен 2018
"Бавария" ҳимоячиси Матс Хуммельс ва жамоа хавбеки Леон Горецка "Байер"га қарши Бундеслиганинг учинчи тур учрашувини ўтказиб юборишади.

Маълумотларга кўра, Хуммель бир неча кун олдин оёғида оғриқ ҳис қилган. Горецка эса "Бенфика"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинига яхши тайёргарлик кўриш учун қўшимча таътил куни олди.

"Бавария" ва "Байер" ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport