

"Мен учун Мануэль Нойер энг яхши дарвозабон ҳисобланади. Мен ўйинларини кўрган киперлар ичида унга тенг келадигани йўқ. Нойер барча даврларнинг энг кучли дарвозабони. Нойер ҳаводаги курашда яхши ўйнайди, шунингдек ушбу немис дарвозабони тўп билан ҳам жуда яхши муомалада бўлади", - дейди Кампос.
Хорхе Кампос дарвозабонлик фаолияти давомида рақиблари дарвозасига 38 маротаба гол киритган.



