

Учрашув "матрасчиларнинг" 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Биринчи ўйин, аввалги ҳафта «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтган ва у ерда 2:1 ҳисобида Луис Энрике шогирдлари зафар қучишганди.
Шу тариқа, икки учрашув натижасига кўра, мусобақа ярим финалига мадридликлар йўл олишди.
«Атлетико» доим ноқулай рақиб бўлиб келган. Алам қилмоқда. Энди биз бор эътиборимизни Испания Кубоги ва Ла Лигага қаратамиз», — дейди Хорди Альба УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.



