"Хоразм" яна уч нафар футболчиси билан янги шартномалар имзолади

Khoja
29 дек 2026, 10:55
Янги мавсум олдидан "Хоразм" жамоаси асосий таркибнинг асосий ўзагини сақлаб қолишда давом этмоқда.

 Хоразмликлар ўтган мавсум жамоада ҳаракат қилган Аброр Хўсинов, Равшанбек Султонов ва Диёр Ортиқбоев билан янги келишувларга эришишган. Ушбу футболчилар янги мавсумда ҳам "Хоразм" жамоасида тўп суради.

Маълумот учун, Хўсинов ўтган мавсум 30 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 2 тадан гол ва ассист бор. Равшанбек Султоновнинг ҳисобида 4 та учрашув бор. Шунингдек, Ортиқбоевнинг ҳисобида 17 та учрашув бор.


KhojaМуаллиф
Манба: @Xorazm_PFC