

19 ёшли норвегиялик футболчи 61-дақиқада майдонга тушди ва қўшиб берилган 5-дақиқада гол урди.
"Opta" хабарига кўра, у 2-бўлимда захирадан ўйинга қўшилиб, олтинчи марта рақиблари постига йўл топди. Шу орқали у 2014/15 йили Нильс Петерсен томонидан қайд этилган рекордни такрорлади. Навбатдаги гол эса уни рекордчига айлантиради.
Эслатиб ўтамиз, Холанд қишда дортмундликлар таркибига қўшилганди.



