Холанд Бундеслигада йил давомида 30 та гол урди. Бу "Боруссия Д" рекорди

Aziz Tukhtamuradov
16 дек 2021
"Боруссия Д" футболчиси Эрлинг Холанд Бундеслиганинг 16-тури доирасидаги "Гройтер"га қарши ўйинда (3:0) дубль қайд этди.

Бу норвегиялик футболчи учун мавсумдаги 13-гол бўлди. 

Шунингдек, Холанд бу орқали 2021 йилдаги 30-голини ҳам урди. Бу клуб учун янги рекорд ҳисобланади. Бунгача Лотар Эммерих (1966 йил) ва Пьер-Эмерик Обамеянг (2015 йил) бир йил ичида 29 тадан гол уришганди. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: OptaFranz