

Норвегиялик футболчининг Голландия клубига ижарага берилиши испан гранди учун яхшигина фойда келтириши мумкин: Эдегор майдонга тушмаган ҳар бир баҳс учун "Реал" "Херенвен"дан 40 минг евро олади. 18 ёшли норвегиялик ҳозиргача ўз жамоасининг барча учрашувларида майдонга тушди.
Эдегор 2018 йилнинг ёзигача "Херенвен" шарафини ижара асосида ҳимоя қилади, аммо "Реал" уни жорий мавсум охирида қайтариб олиши мумкин.



