Хемес: "Барселона" даражасига етишимизга анча бор"

Aziz Tukhtamuradov
18 окт 2015
"Райо Вальекано" бош мураббийи Пако Хемес "Барселона"га учралган 2:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйиндан норози эмасман. Статистикага қарайдиган бўлсангиз бизни қандай ўйнаганимизни кўрасиз. Балки бизга "Барселона" даражасига етишимизга анча бордир.

Футболчиларимга миннатдорчилик билдирдим. Чунки улар майдонни бошимни тик тутган ҳолда тарк этишимга сабаб бўлишди. Агар статистикага қарасангиз ким "катта", ким эса "кичик" жамоа бўлганлигини кўриб оласиз", - дейди мураббий.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: AS