

Айни дамда Италия гранди Гельзенкирхен клуби билан Германия терма жамоаси футболчиси борасида музокара ўтказмоқда.
"Бу ҳақда суҳбатлашдим. Хёведес "Ювентус"га фойда келтириши мумкин. Бенедикт вазифаларимизни осонлаштира олади, чунки у бир нечта позицияда ўйнашга қодир" - дейди Хедира.
Олдинроқ, "Шальке-04" устози Доменико Тедеско жорий мавсум стартидан олдин Хёведесни сардорлик боғичидан айирган эди.



