

"Ўйин жуда қизиқарли кескин курашларга бой тарзда ўтди, омад кўпроқ биз томонда бўлди. Сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалаба козониб кетдик. Таркибимизда бугун асосан ёшлар кўпроқ майдонга тушишди, улар ишончни оқлашди голларни ҳам ёшлар киритишди. Тажрибали ўйинчилар орасида йўқолиб колишмади. Бундай ўйинлар уларга фақат фойдали бўлади.
Собиқ жамоам ҳақида гапирсам ўтган йилга нисбатан жамоа анча ўйинида пасайиш кўзга ташланди ўйин ташкил қилиш борасида кўплаб хатоларга йўл қўйишди футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳам яхши эмасдек туюлди, - дея сўзини якунлади Қодиров.



