Хави Йоахим Лёвга қайси клуб мос келишини айтди

Eldor Akmurzayev
27 мар 2021
Йоахим Лёв Евро-2020'дан сўнг, Германия ТЖни тарк этишини айтганди.

“Ал Садд” устози Хави эса Лёвни “Барселона”да бош мураббийи сифатида кўрмоқда.

“Лёв – қойилмақом мураббий. У доимо томошабоп, ҳужумкор футболга интилган ҳолда жаҳон чемпионатида ғолиб чиқа олди. Лёв туфайли Германия футболи ҳақидаги тушунча ўзгарди. Бу менга “Барселона” ва Испания ТЖдаги нарсаларни эслатмоқда.

Лёв ўйинни тушуниши ва тажрибаси билан “Барселона”га мос келган бўларди”, дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, 61 ёшли мутахассис 2006 йилдан бери Германия термасини бошқармоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Suddeutsche Zeitung