Харри Реднапп: "Реми Чемпионлар лигасида ўйнамоқчи"

Tolibjon Qosimov
18 июл 2014, 12:16
КПР бош мураббийи Харри Реднапп ҳужумчи Лоик Реми кейинги мавсум ЕЧЛда ўйнайдиган клубга ўтмоқчи эканлигини маълум қилди.
"Ўйлашимча, Реми янги мавсумда ўз кучини Чемпионлар лигасида синаб кўрмоқчи.

Менимча у жамоадан кетмоқчи. Лоик мавсум бошига қадар КПРда қолса ҳайрон бўламан.

Агар Реми ўзига мос жамоа топа олса бир мавсумда 15-20та гол ура олади", – дейди Реднапп.

Эслатиб ўтамиз, Ремига "Арсенал" ва "Тоттенхэм" каби клублар қизиқишмоқда.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru