

"MMA оламидан бўлмаган кўпчилик билан мулоқот қиламан. Криштиану Роналду билан ҳам ёзишиб турамиз, ўйинлардан кейин мулоқот қиламиз.
Уни Доғистонга таклиф қилиш? Буни ўйлаб кўрмаган эканман. У учун қўриқчи ёллаш керак. Бу ерда Роналдунинг ҳаётига жавоб бера олишимни билмайман. Доғистон ОАВда кўрсатишганларидек хавфли эмас.
Ҳар қандай холатда ҳам у дунёнинг энг машҳур спортчиси. Унинг ҳаёти учун жавобгар бўлишни истамасдим. Қачон бўлса ҳам келаверсин. Уни кутиб олишдан хурсанд бўламан" - дейди Нурмагомедов.



