We Global Football. Ўзбекистоннинг ЖЧга чиқиш имконияти неча фоизга ошди?

Khoja
26 мар 2025
We Global Football нашри ЖЧ-2026 саралаш баҳсларининг 8-туридан сўнг янгиланган рейтингни эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 3-саралашда йўлланмани қўлга киритиши 96 фоиз деб кўрсатилган. Ўтган турда бу рақам 92 фоизни ташкил қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2026 саралашининг навбатдаги турини 5 июнь куни БААга қарши ўтказади. Гуруҳдаги сўнгги учрашуви эса 10 июнь куни Қатарга қарши белгиланган.


KhojaMuallif
Manba: We Global Football