«Вулверхэмптон»га ўтган дарвозабон нега 11-рақамни олди?

Narzulla Saydullayev
13 авг 2018
АПЛга қайтган «Вулверхэмптон» ўз сафига Португалия терма жамоаси дарвозабони Руй Патрисиуни қўшиб олди.

Баъзида дарвозабонлар майдондаги ўйинчиларнинг рақамларини олишади. Масалан, Вивиано «Сампдория» сафида 2-рақамда ўйнаган. Тўпурар посбон Рожерио Сени эса 01 рақамида ўйнарди.

Руй Патрисиу эса янги клуби сафида 11-рақамни олди.


«Вулверхэмптон»да 1-рақам 15 йилдан буён жамоада ўйнаб келаётган Карл Икемега тегишли. Нигериялик футболчи сўнгги бор 2017 йил март ойида майдонга тушганди. Ўшанда унда оққон касаллиги аниқланганди.

2017/18 йилги мавсумда «Вулверхэмптон» чемпионшипда ғолиб бўлди ва АПЛга қайтди. Икеме фақат даволанди. Узоқ муддатли кимё терапиясидан сўнг Карл тузалди. Июль ойида у фаолиятини якунлашга қарор қилди.  


«Карл – ўтган мавсумдан бошлаб бизнинг илҳом паримиз, – дейди бош мураббий Нуну Эшпириту Санту. – У ўзининг қатъиятлиги билан бизга ишонч бағишлади. У бизнинг дўстимиз. У жамоага келиб йигитлар билан гаплашиб туради. Кучли эркак. Карлнинг ҳурмати учун 1-рақамни унга қолдирдик».

Руй Патрисиу клубнинг қарорини ҳурмат қилди ва ҳеч қандай муаммосиз бошқа рақамни олди, Буффон, Касильяс, Шмейхель каби машҳур дарвозабонлар Икемени қўллаб-қувватлашди.

Шанба куни Руй Патрисиу АПЛдаги биринчи ўйинида майдонга тушди ва «Эвертон» вакили Ришарлисондан иккита гол ўтказиб юборди (2:2).


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia