
26 ёшли марказий ярим ҳимоячи 600 минг евро эвазига Швейцариянинг "Грассхоппер" клубидан Англиянинг "Вулверхэмптон" жамоасига ўтди. Кавабэ 2021/22 йилги мавсумнинг қолган қисмини Швейцарияда ижарада ўтказади, дея хабар берди "бўрилар" расмий сайти.

Хаяо Кавабэ жорий мавсумда "Грассхоппер" сафида 18 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани қайд этди.
У Япония термаси либосида 4 ўйинда 1 та гол урган.