"Вулверхэмптон" кореялик футболчининг трансферини эълон қилди

Mirjalol Normatov
26 янв 2022
Жанубий кореялик ҳужумчи Хван Хи Чхан "Вулверхэмптон"нинг тўлақонли аъзосига айланди.

Бунга қадар футболчи "Лейпциг"дан ижара асосида олинганди. Форвард билан шартнома 2026 йил ёзига қадар тузилди. Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, унинг трансфер суммаси 16 миллион еврога тенг бўлган.

Ушбу мавсумда Хван АПЛнинг 14 ўйинида қатнашиб, 4 гол урди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: twitter.com/Wolves

O'xshash yangiliklar