"Вулверхэмптон" Англия чемпионатининг дастлабки 19 турида бирор марта ғалаба қозонмади ва 123 йиллик антирекордни такрорлади

Aslanov Jasurbek
31 дек 2026, 12:33
"Вулверхэмптон" 123 йиллик антирекордни такрорлади.

"Вулверхэмптон" АПЛда "Манчестер Юнайтед" билан дуранг ўйнади (1:1).

Шу тариқа, "бўрилар" Англия олий дивизиони тарихида дастлабки 19 турда бирорта ҳам ғалабага эриша олмаган иккинчи клубга айланди.

Ушбу антирекордни биринчи бўлиб 1902/03 йилги мавсумда "Болтон" ўрнатган эди.

АПЛ жорий мавсумининг биринчи даврасидан сўнг "Вулверхэмптон" 3 очко билан жадвалнинг энг сўнгги поғонасини банд этиб турибди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta