

"Ҳаммаси Санчо "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолаганидан бери режа бўйича кетмаяпти. Бу ўйин услубига боғлиқ деб ўйлайман - Жейдон бу услубга тушмайди.
Агар "Юнайтед" "Дордмунд"нинг ўйин услубини такрорлаганда, тўп билан ўйин бошқача бўларди. Лекин, МЮ ундай ўйнамайди. Улар Санчо олдин ўйнаган ўйинни ўйнашмайди.
Жейдон Санчо - фавқулодда истеъдод. Агар унинг кучли томонларидан тўғри фойдалансангиз, у ўзини энг яхши тарафлама кўрсата олади. У яна яхши ҳолатга келишига мен ишонаман.
Агар у "Ливерпуль"га ўтганида - биз умуман бошқа ўйинчини кўрган бўлардик. Бунга ишончим комил", - деди Вудгейт.

Жорий мавсум АПЛда Жейдон Санчо 8 ўйинда бирорта ҳам гол ёки пас бермади.




