Виталий Левченко: "Бугун яна 2 очко йўқотдик"

Aslanov Jasurbek
26 май 2023
"Қизилқум" - "Нефтчи" ўртасидаги Суперлиганинг 12-тур ўйинидан (1:1) сўнг меҳмон жамоа устози Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Виталий Левченко: "Бугун яна 2 очко йўқотдик, қаердадир маҳорат етмади, қаердадир ҳужумни якунлай олмадик. Таблодаги ҳисоб бизни қониқтиради. Ўйиндан роҳат ололмадик ва ўзимиз истаган натижага эриша олмадик".

- Келаси баҳс кубокда "Металлург"га қарши бўлади. Балки ротация қиларсиз?

- Ротация бўлиши аниқ. Йигитларга ўйин амалиёти бериш керак, бироқ натижани биринчи ўринга қўями.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia