Виталий Легай: "Мен сеҳргар эмасман"

Narzulla Saydullayev
25 июн 2016
"Андижон" - "Обод" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Виталий Легай ўз фикрларини билдирди.
"Обод"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун рақиб биздан яхшироқ ўйнади. Натижада улар ғалаба қозонишди. Ҳа бизда ҳам имкониятлар бўлди, қаердадир бизга омад кулиб боқмади. Аммо ўйин борасида "Обод"дан кучсизроқ кўриндик. Ишлашда давом этамиз. Бугун йўл қўйган хатолар устида ишлаймиз. Икки кун ичида жамоа ўйинини ўзгартира олмайман, мен сеҳргар эмасман, - дейди Виталий Легай.

"Андижон" матбуот хизмати  

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia