

Маълумотларга кўра, стадион "Самараэнерго" компаниясидан қарз бўлиб қолгани туфайли аренада чироқ йўқ. Айни дамда стадионга "Спорт-Ин" компанияси жавобгар. Қарз миқдори аниқ эмас. Ушбу аренада ҳамюртимиз Виталий Денисов ўйнайдиган "Крилья Советов" уй учрашувларини ўтказади.

"Спорт вазирлиги аренага жавобгар эмас, биз уни ижарага оламиз. У ерда нима бўлаётганини тушунтириб бера олмайман. Биз арена учун пул тўлаб, у ерда футбол учрашувини ўтказиб кетамиз" - дейди Самара спорт вазири Дмитрий Шляхтин.
1 сентябрь куни "Крилья Советов" "Самара-Арена"да "Анжи"ни қабул қилиши керак.



