Винисиуснинг келажаги бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди

"Реал" раҳбарияти 25 ёшли бразилиялик вингер Винисиус Жуниор билан шартномани узайтиришни истамоқда.

Бу ҳақда испаниялик Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, яқин вақт ичида вингерга янги шартнома таклиф қилинади. Бразилиялик 2023 йилда яхшиланган шартлар билан имзолаган ҳозирги шартномаси 2027 йил июнь охиригача тузилган.

Аввалроқ Винисиусни бу ёзда ҳеч қайси клуб сотиб олмоқчи эмаслиги маълум бўлган эди.

Жорий мавсумда вингер 47 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 14 та голли узатма берди. Ҳозирги вақтда Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 150 миллион евро.


Манба: Marca