Винисиус “Осасуна”га қарши баҳсда ҳакамни ҳақорат қилди

Оқил Абдубарноев
19 фев 2023
Ла Лига доирасидаги “Осасуна” – “Реал” (0:2) учрашувида нохуш ҳодиса юз берди.

Биринчи бўлимнинг 30-дақиқасида “Осасуна” ҳимоячиси Мойзес Гомес “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниорни йиқитди, бироқ учрашув бош ҳаками Хосе Мунуэра ушбу эпизод учун жарима зарбаси белгиламади.

Ўрнидан кўтарилган бразилиялик ўйинчи ҳакамга қараб ҳақоратли сўзларни айтиб, бақирган. Мунуэра эса бу учун Винисиусни жазоламади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувда мадридликлар ғалаба қозонди, Винисиуснинг голи эса офсайд сабабли инобатга олинмади.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: As