"Вильярреал" ЕЛдаги ғалаба эвазига ЧЛда ўйнайди. Ушбу мусобақада Испаниядан 5та клуб бўлади

Alisher
27 май 2021
"Вильярреал" Европа Лигаси финалида "Манчестер Юнайтед" (1:1, пенальтилар бўйича - 11:10)ни мағлуб этиб, ғалабага эришди.

Унаи Эмери жамоаси ЕЛдаги ғалаба эвазига ЧЛ-2021/22 йилги мавсум гуруҳ босқичида иштирок этади.

"Вильярреал" ўтган мавсум якунига кўра, Ла Лигада 7-ўринни эгаллади.

Шундай экан, Чемпионлар Лигасида янги мавсумда Испаниядан беш жамоа бўлади - "Атлетико", "Реал", "Барселона", "Севилья" ва "Вильярреал.


AlisherMuallif
Manba: championat.asia