Вилфрид Бони учун мавсум якунланди

“Суонси” ҳужумчиси мавсум сўнгига қадар сафдан чиқди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, ҳужумчига тизза пайларининг ёрилиши ташхиси қўйилган. “Лестер”га қарши ўтган ўйинда шунингдек жамоанинг ярим ҳимоячиси Лерой Фер ҳам жароҳат олган. Унинг жароҳати эса товони билан боғлиқ. Иккала ўйинчи ҳам операция столига ётади.


Манба: “Суонси” расмий сайти