"Вест Хэм" Ярмоленкони сотишга тайёр

Sherzod Nurmatov
25 дек 2021
"Болғачилар" энди ўйинчига таянишмайди.

"Sky Sports" хабарига кўра, "Вест Хэм" январь ойида вингер Андрей Ярмоленкони сотишга тайёр. Футболчининг "болғачилар" билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади ва у катта эҳтимол билан узайтирилмайди.

Лондон клуби украиналик футболчи ёзда текинга кетиб қолмаслиги учун уни январда сотишга ҳаракат қилади. Олдинроқ унинг хизматларига "Женоа" қизиқиш билдираётгани ҳақида айтилганди.

32 ёшли вингер жорий мавсумда барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports