

The Telegraph нашрининг хабар беришича, АПЛ 18-тури доирасида “Сток Сити”га (3:0) қарши баҳснинг 19-дақиқасида Лансини рақиб футболчиси Эрик Питерс билан тўқнашуви натижасида жарима майдончаси ичига йиқилади. Ҳакам Грэмм Скотт эса ўша вазиятда рақиб дарвозасига пеналти белгилайди ва Марк Ноубл жарима зарбасини голга айлантиради.
Ўша эпизод видеолавҳасини уч кикшидан иборат мустақил махусус комиссия ўрганиб чиқди ва Лансинини айбдор деб топди.
“Вест Хэм” раҳбарияти 24 ёшли футболчинининг дисквалификациясини аппеляцияга берди, аммо уларнинг аризаси қаноатлантирилмади.
Шу тариқа ллансини Англия лига кубогинин чорак финалида “Арсенал”га қарши ва АПЛ 19-турида “Ньюкасл”га қарши майдонга туша олмайди.



