

"L'Equipe" хабарига кўра, "Вест Хэм" 32 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда. Жамоа раҳбарияти Пайени клубга қайтармоқчи. Ярим ҳимоячи бунга қадар 2015-2017 йилларда "Вест Хэм"да ўйнаган ва кейинчалик "Марсель" сафига бориб қўшилганди.
Маълумот учун, Пайе Франция чемпионатининг жорий мавсумида 6та гол урган (16 ўйин).




